ХАЛҚҚА САОДАТ БЕРГАН СЕССИЯ
Айтиш жоизки, юртимизда ушбу сессиянинг қарорлари ҳаётга тӯлиқ татбиқ этила бошлагандан кейин Тожикистонда халқ хӯжалигининг бар- ча соҳалари тараққиётга юз тутди, дамларнинг турмуш тарзи бирмунЧа яхшиланиб, аҳолининг эртанги кунга ишончи ортди.
Барча тожикистонликлар Эмомали Рах1моннинг юртга тинчлик келтири- шига ишонган эди. Мамлакат Сар- вари бу осон булмаган вазифани ӯз бӯйнига олди ва сиёсий фаоли- ятининг биринчи кунларидан бош- лаб, мамлакатда тинчликни барқарор қилиш учун сидқидилдан хизмат қилди. Инқирозга учраши мумкин бӯлган янги тожик давлатининг му- стаҳкам бӯлишига замин яратди, давлат ҳокимияти тизимларини му- стаҳкамлади, фуқаролар уруши алан- гасини ӯчирди, Миллий Бирликка эришди. Миллий Бирликка эришмай туриб, мамлакатда барқарор тараққиёт йӯлини тутиш осон бӯлмас- лигини билган оқил Сарвар Эмома- 8*ли Раҳмон мухолиф кучлар билан цкелишув йӯлларини излади.
Тожикистон Республикаси Ҳукума- ти ва Бирлашган Тожик Мухолифа- ти ӯртасида узоқ давом этган музо- каралар ва учрашувлардан сунг 1997 йилнинг 27 июнида Москвада Миллий Келишув шартномасига қӯл қӯйилди. Албатта, Миллий бирлик сари илк қадам ҳам XVI сессияда қуйилган ва унга давлат Бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ва- танпарварона, халқпарварона ҳара- катлари билан эришилган.
Мана ӯттиз йилдирки, бу қутлуғ сана халқимизнинг энг муқаддас байрамларидан бири сифатида ни- шонланади ва мамлакатнинг барча ёшу қари фуқароси шукроналик билан уни байрам қилади.
Тожиклар тинчлигининг тикланиши, миллий давлат шаклланиши ва бу- нёд этилишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси бена- зирдир. Зеро, Миллат пешвосининг саъй-ҳаракатлари билан тожик халқи тинчлик неъмати ва комил бардам- ликка эришдилар.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон- нинг ғамхурликлари, кӯрсатма ва топшириқлари билан халқимиз тинчлик ва бирдамлик, миллий кели- шувни мустаҳкамлаш, иқтисод ва маданиятни тараққий эттириш ва халқ хӯжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш ишларида кӯзга кӯринарли ютуқларга эришмоқцалар.
Тинчлик-осойишталик ва халқнинг бирдамлиги туфайли бугун давлат ва мустақил Тожикистон Ҳукумати ӯзининг уч стратегик мақсади-энер- гетик мустақилликка эришиш, ком- муникацион тангликдан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин- лаш йӯлида собиқ қадам ташламокда.
Бугунги авлод тинч-осойишта дав- рнинг қадрига етиши ва тинчлик ҳамда бирликни кӯз қорачиғидек асраши зарур.
Зафар САИДШОЗОДА,
Хужанд шаҳар суди раисининг бринчи оринбосари